Муаммоларни бартараф этиш тадбирлари белгиленди

Тадбиркорлар бугунги кунда иқтисодиётимиз ривожида салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга, янги иш ўринлари яратишда муҳим хизмат қилиб келмоқда. Уларнинг ишларини қўллаб-қувватлашда эса, бевосита яқиндан мулоқот орқали муаммоларига ечим топиш бугунги куннинг талабидир.
Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, республикамизда ҳам тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, республикамиз раҳбарияти томонидан улар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Шундай учрашувларнинг бири Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Нукус шаҳрида ўтказилди.
Унда янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувга Тўрткўл, Беруний, Тахтакўпир, Қораўзак, Бўзатов ва Қонликўл туманларидаги тадбиркорлар, ушбу туманлар ҳокимлари ҳамда мутасадди вазирлик, идора раҳбарлари иштирок этди.

Ўтказилган учрашувда айрим соҳа мутасаддиларининг ўз ишига совуққонлик билан қараши ва бошқа сабабларга боғлиқ дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашилиб, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги