Тиббиётни ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа бошланди

149

Республикамизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, амалий тиббиётни илмий тамойиллар асосида такомиллаштириш орқали самарали тиббий ёрдам кўрсатиш, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги «Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-453-сонли қарори билан республикамизда илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этиш белгиланган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун мазкур Академия қурилишининг амалий ишлари бошланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов иштирок этиб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, замонавий илмий-амалий марказларни ташкил этишнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, ушбу академия нафақат юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, балки аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.


Янги илмий-амалий тиббиёт академияси Республикамиз тиббиёт инфратузилмасини янада ривожлантириш, ёш мутахассислар учун кенг имкониятлар яратиш ва халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги