NАSА қачон Марсга экспедиция жўнатади?

АҚШ 2030 йиллар бошида Марсга одам жўнатишни режалаштирмоқда. Таъкидланишича, бундай миссия саккиз ойдан кўпроқ давом этади. Айни маълумотни мамлакат транспорт котиби, Агентлик маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Шон Даффи маълум қилган.
– 30-йиллар бошида Марсга етиб бориш истагидамиз, – деган у “Fox News» телеканалига берган интервьюсида. – Бу жуда муҳим лойиҳа. Марсга уюштирилажак парвоз саккиз ойдан кўпроқ вақт олади. Сайёрада муайян ишларни бажариб, сўнгра қайтишимиз керак.
Ойга учиш тажрибаси миссия давомида астронавтлар ҳаётини қўллаб-қувватлаш таъминланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Фазода 8-12 кун қолиш режалаштирилган. Ўтмишдаги энг узоқ муддат уч кун бўлган. Қўшма Штатлар ўз “таянч манзилгоҳи”ни қуриш мақсадида Ойга фойдали юк жўнатишни йўлга қўяди.
NАSА аввалроқ 2027 йил ўрталарида “Artemis III” миссияси доирасида ярим асрдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта Ойга қўнишни амалга ошириш ниятини маълум қилган эди.
С.Раҳимов, ЎзА