Синов ва сертификатлаштириш йўналишида Корея билан ҳамкорлик мустаҳкамланди

134

Мамлакатимизда маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, айни мақсадда грантлар, техник кўмакни фаол жалб этиш ва бу борада халқаро тажрибаларни қиёслаш соҳа ривожида муҳим саналади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида Корея Республикаси синов ва сертификатлаштириш институти (KTC) ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Материалшунослик институти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтказилди.

Учрашувда маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш, айни мақсадда грантлар, техник кўмакни фаол жалб этиш, КТC билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш масаласи кўриб чиқилди, дейилади Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълумотида.

Кореянинг KATS, KCL, KOICA, KATRI, KIAT каби идоралари билан агентлик олиб бораётган ҳамкорлик ишлари эътироф этилди. Вакиллар қуёш панеллари синови бўйича ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув якунига кўра, Корея ҳукуматининг грантлар ва техник кўмакни фаол жалб этиш бўйича лойиҳа тайёрлаши, синов ва сертификатлаштириш соҳасида мутхассислар учун семинар-тренинглар ташкил этишига келишиб олинди.

А.РУСТАМОВ,

ЎзА