Самарали алоқалар йўлга қўйилмоқда

134

Замонавий таълим тизимида олий ўқув юртлари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, илмий ва академик соҳаларда тажриба алмашиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

X.Досмуҳаммедов номидаги Атирау университети ректори, бошқарма бошлиғи С.Идрисов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети декани, филология фанлари доктори, профессор Қ.Турдибаевни қабул қилди,- деб маълумот беради ҚДУ Матбуот хизмати.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим ва илм-фан соҳаларида самарали алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, журналистика йўналиши бўйича ўзаро тажриба алмашиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш, академик мобиллик доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида ўзаро алмашинувни амалга ошириш каби муҳим масалалар муҳокама марказида бўлди.

Умумий мақсадларга эришишда яқин ҳамкорлик муҳимлиги таъкидланиб, келгусида қўшма конференциялар, илмий семинарлар ҳамда ижодий лойиҳаларни ташкил этиш борасида келишувга эришдилар.

Учрашув якунида икки университет ўртасида халқаро ҳамкорлик бўйича битим имзоланди. Мазкур ташриф ва имзоланган келишув томонлар учун ўзаро тажриба, билим ва илмий салоҳият алмашинуви йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги