Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар жорий этилади

174

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил “Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар жорий этилди.

Хусусан, эндиликда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 4 млн гектардан ортиқ ер майдонларида экинларни экиш ва суғориш жараёнларини рақамлаштирилади.

Соҳада жорий этилган 30 тадан ортиқ ахборот тизимларини “ягона нуқта”га бирлаштириш орқали фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўзларига тегишли ер участкаларига экиш режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграсион платформасига (Агропортал) мустақил жойлаштирилади.

Гулноза Бобоева,ЎзА