Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда тақдим этилди

126

Юртимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR маркази» вакиллари сайёлик соҳасига бағишланган «ТрЭволюция 2025» халқаро конференциясида иштирок этишди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуманда Россиянинг барча ҳудудларидан келган туроператорлар ва туризм соҳасини ёритишга ихтисослашган блогерлар қатнашди.

Тадбир доирасида бўлиб ўтган «B2B» шаклидаги учрашувда Ўзбекистон томони Россия вакиллари билан самарали музокаралар ўтказди.

Россиянинг етакчи туроператорлар экологик, этно, чўл, гастрономик, «dark-sky» ва мототуризм каби Ўзбекистоннинг туристик йўналишларига рус сайёҳлари ўртасида бўлган юқори талабни алоҳида таъкидладилар.

Юртимиз туроператорлари Россия томонига Ўзбекистон туризм саноатининг улкан имкониятлари ҳақида сўзлаб бериш баробарида, уларни таклиф этилаётган мутлақо янги туристик маршрутлар билан ҳам таништирдилар.