«Саманбай»да маҳалла мажмуасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

193

Нукус тумани «Саманбай» овул фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли ва жамият томонидан бошқариладиган маҳалла мажмуасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими З.Зайтов ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов иштирок этиб, Президентимиз томонидан мамлакатимизда маҳалла институтини шакллантириш ва ишларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг маълумот бериб, маҳалла аҳлини Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами ва янги бинонинг очилиши билан самимий табриклади.

Бино фойдаланишга топширилгач, «Саманбай» маҳалла еттилиги, аҳолига хизмат кўрсатиш учун эркаклар ва аёллар сартарошхоналари, тикувчилик, гилам цехи, ИТ ўқув маркази, фитнес клуби ўз фаолиятини бошлайди.


Мазкур маҳалла биноси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 3,7 млрд. сўмлик маблағ ҳисобидан қуриб битказилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги