Хўжалида янги ўқув йилининг биринчи қўнғироғи чалинди

138

Хўжайли туманидаги 42 умумий ўрта таълим мактабида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида янги ўқув йилининг биринчи қўнғироғи чалиниб, дастлабки дарс соатлари бошланди.

Туман ҳокими Ж.Эрмашев «Узумзор» маҳалласида жойлашган 32-сонли мактабда ўтказилган байрам тантанасида бўлиб, янги 2025-2026-ўқув йилини бошлаётган ўқувчилар ва мактаб жамоасини самимий табриклади. Тадбир давомида 1-синфга қадам қўяётган болаларга Президент совғалари тантанали равишда топширилди ва 11-синф ўқувчилари учун биринчи «Келажак соати» ўтказилди.

Жорий йилда туман ҳудудидаги барча умумий ўрта таълим мактабларига жами 2240 нафар ўқувчи 1-синфга қамраб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги