«Биринчи қўнғироқ» қувончлари

147

Бугун барча таълим муассасаларида янги 2025-2026 ўқув йилининг бошланишига бағишланган анъанавий 1-қўнғироқ тадбирлари тантанали тарзда ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабининг байрам тадбирида бошқарма масъуллари, маҳалла фаоллари, мактаб жамоаси ва ота-оналар иштирок этди. Тадбир давомида, таълим ва тарбиянинг ҳаётимизда тутган ўрни таъкидланиб, ёш авлодга эзгу тилаклар билдирилди.

Шунингдек, Божхона бошқармаси ходимлари Нукус шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, 1-синфга қадам қўяётган мактаб ўқувчиларини табриклаб, уларга ўқув йили муваффақиятли бошланишини тилади.

Янги ўқув йили барчага муваффақият, изланишларда улкан ютуқлар олиб келишига ишонч билдирилди. 1-қўнғироқ эса барча ўқувчи ва устозлар учун янги мақсадлар ва эзгу орзулар йўлида қадам бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги