Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик байрами кенг нишонланди

266

Нукус туманида мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими З.Зайтов сўзга чиқиб, бутун халқимизни энг улуғ, энг муқаддас айём – юртимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами билан самимий табриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида барча ҳудудлар қатори Қорақалпоғистонда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, юртимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги бир неча ойнинг ўзида биргина Қорақалпоғистон учун бир қатор муҳим фармон ва қарорлар қабул қилиниб, халқимизга муносиб турмуш шароитини яратишга мустаҳкам замин яратиб берилди.

Шу билан бир қатор  Нукус туманида ҳам  кичик бизнес ва тадбиркорлик, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Бунинг натижасида халқимиз учун янги иш ўринлари яратилиб, бир қатор йирик ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилди.

Тантанали байрам тадбири концерт дастури билан давом этди.

Дастурдан ўрин олган санъат усталари ва ёш истеъдод эгалари ижросидаги Ватан, дўстлик, тинчлик ва тотувлик, ёшлик ҳақидаги қўшиқлар ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги