Ўн икки боланинг суннат тўйлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш мақсадида, Бўзатов туманига Фарғона вилояти бириктирилиб, бу борада туман ҳудудида ҳамкорликда кўплаб ишлар амалга оширилди.
Ватанимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами арафасида ҳам бундай эзгу ишлар давом этиб, Фарғона вилояти ва Бўзатов тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида 12 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили А.Жанузаков, туман ҳокими Б.Уббиниязов, туман прокурори Н.Сапаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Курбанбаева, «Фарғона-Бўзатов» тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дирекцияси директори А.Саидов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Уббиниязов ва бошқалар сўзга чиқиб, келажагимиз эгалари бўлган болаларни ва уларнинг ота-оналарини бугунги қувончли кун ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан самимий табриклади.
Шундан сўнг болаларга байрам совғалари топширилиб, улар кичкинтойларни чексиз қувончга тўлдирди.

Байрам тадбири давомида юртимизга таниқли маданият соҳаси вакиллари ўзларининг энг сара қўшиқларини халқимизга тақдим этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси