Байрамда бўзатовлик 10 оила қувончга тўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 52-сонли қарори асосида, Бўзатов туманида ёрдамга муҳтож оилаларга тегишли уй-жойларнинг томини шиферлаб бериш, яроқсизларини қайтадан қуриш бўйича қатор вазифалар белгиланган эди.
Бу ишларни амалга ошириш бўйича Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан оғир шароитда яшовчи 10 та оиланинг кўп йиллик муаммоларига ижобий ечим топилиб, уларга янги уй-жойлар қуриб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида, ушбу уйларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Уббиниязов, туман прокурори Н.Сапаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Курбанбаева, «Фарғона-Бўзатов» тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дирекцияси директори А.Саидов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Уббиниязов тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан самимий табриклаб, уй эгаларига уйларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Ўз навбатида янги уй эгалари ҳам ўзларига кўрсатилаётган ғамхўрлик учун мамлакатимиз Президентига, республикамиз раҳбариятига, Фарғона вилояти ҳокимлигига чуқур миннатдорлик билдириб, келгусида ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқлаб, юртимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини айтиб ўтдилар.
Сўнгра тадбир иштирокчилари янги уйларда яратилган қулайликлар кўздан кечирилиб, уларга ижобий баҳолар берилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси