Болаларга байрам совғалари топширилди

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори асосида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами кўтаринки руҳда нишонланиб, бу байрам халқимизни чексиз қувончларга тўлдирмоқда.
Шундай тантанали байрам тадбири Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказида ҳам ўтказилиб, унда меҳнат жамоаси аъзолари иштирок этди.
Тадбирда марказ бош шифокори Ж. Мадреймова, касаба уюшма қўмитаси раиси Г. Хабипова сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ва 2 сентябрь – Билимлар куни байрами билан самимий табриклаб, сана муносабати билан марказда ишловчи ходимлар болаларининг 1-синфга ўқишга бориши учун янги ўқув қуроллари совға қилинди.

Ўз навбатида совға эгалари номидан бир қатор ходимлар сўзга чиқиб, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси