Қурилиш товарлари ичлаб чикариш корхонаси фаолияти ўрганилди

195

Алоҳида эътибор ва қўллаб-қувватлаш талаб қиладиган йўналишлардан бири — бу маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, корхоналарнинг самарали фаолиятини таъминлаш ва улар орқали аҳоли бандлигини оширишдир.

Амударё тумани ҳокими С.Хўжаметов тумандаги ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, хусусан маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида “Амударё қурилиш материаллари” МЧЖ ишлаб чиқариш майдонида бўлди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Ташриф чоғида туман раҳбари корхонадаги тош ва шағал ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Мазкур корхона нафақат туман, балки бутун республика миқёсидаги қурилиш соҳаси учун муҳим хомашё манбаи ҳисобланади. Ҳозирда корхонанинг қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича имкониятлари, ишлаб чиқариш даражаси ва маҳсулотга бўлган даражаси ҳақида маълумот берилди. Ҳоким ишлаб чиқариш жараёнидаги техник имкониятларни таҳлил қилиб, самарадорликни ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ишчи-ходимлар учун қулай меҳнат муҳитини шакллантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, ташриф доирасида иш жараёнида учраётган баъзи муаммолар тингланди ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Ҳудуддаги иқтисодий фаолликни ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бундай учрашувлар доимий равишда ташкил этилиши ишлаб чиқариш салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги