Байрам арафасида икки ёш турор-жойли бўлди

151

Мустақиллик байрами арафасида Қонликўл туманидаги икки ёшга янги уй-жойлар топширилди.

Мамлакатимизда боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан айрилган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни турар жойлар билан таъминлаш, катта ҳаётга тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 9 август кунги қарори ана шундай ёшларни қўллаб-қувватлашга муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қарорга мувофиқ Қонликўл туманидаги 2 нафар ёшга янги уйлар топширилди.

Албатта, бундай хайрли тадбирлар тегишли қарор ва фармонларга мувофиқ равишда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уй-жойлар билан таъминлаш, уларни ҳаётга тайёрлаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг оталарча ғамхўрлиги сабаб ушбу ёшларнинг эзгу ниятлари амалга ошди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги