Жанубий Корея мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

181

Жанубий Корея парламенти мактабларда дарс пайтида мобил телефонлар ва смартфонлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Тақиқ 2026 йил март ойидан кучга киради.

Қонун, шунингдек, ўқитувчиларга нафақат дарсларда, балки мактаб биноларида ҳам ўқувчиларга телефондан фойдаланишни тақиқлаш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари, мактаблар ўқувчиларга смарт қурилмалардан тўғри фойдаланишни ўргатиш мажбуриятини олади.

Ҳукумат томонидан 2024 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, Жанубий Кореянинг 51 млн аҳолисининг деярли чорак қисми ўз телефонларига боғланиб қолган. Бу кўрсаткич 10 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар орасида икки баравар юқори — 43 фоизгача.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги