Сув хўжалиги соҳасида 180 та илмий ишланма тақдим этилмоқда

Бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари университетида сув хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар ва олимлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилмоқда.
Тадбирда 240 нафар мутахассис, шу жумладан, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашмоқда.
Очиқ мулоқот доирасида олий таълим ва илмий ташкилотлар илмий ходимлари томонидан яратилган ишланмалари кўргазмаси ҳам ўтказилиб, унда 180 та илмий ишланма намойиш этилмоқда.



Масалан, “KAVSAR” қишлоқ хўжалиги ерларини электрсиз сув етказиб бериш лойиҳаси тақдим қилинган. Бу қуёш энергиясида ишловчи суғориш тизими бўлиб, 3,6 кВт қуёш панели ва 15 кВт аккумуляторга эга. Умумий қиймати 220 млн сўмни ташкил этади, бунинг эвазига фермер 15 гектар ерни узлуксиз ва тежамкор усулда суғориш имкониятига эга бўлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги