Женевада Эрон ядроси бўйича музокара натижасиз якунланди

Эрон ва Европа учлиги – Буюк Британия, Германия ва Франция вакилларининг Женевада бўлиб ўтган учрашувда сезиларли силжиш сезилмади, деб ёзган “Axios” портали манбаларга таяниб.
Воқеа кўҳна қитъа давлатлари томонидан Ислом Республикасининг ядровий дастури бўйича белгиланган муддатдан 5 кун олдин содир бўлган. Манбаларга кўра, АҚШ билан музокарани қайта бошлаш, БМТ мутахассисларига Исроил ҳужуми натижасида зарар кўрган ядро иншоотларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, қолган 60 фоиз бойитилган уран захираси юзасидан қўйилган талабни бажариш бўйича Эрон томонидан аниқ қадамлар таклиф қилинмаган.
Музокара жараёнида тараққиёт йўқлиги Европа давлатлари томонидан агар 31 августгача талаб бажарилмаса, “Snapback” механизмини фаоллаштириш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. “Snapback” ҳуқуқий механизми 2015йилги ядро келишувининг бир қисми бўлиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкцияси қўзғатилишини назарда тутади.
С.Раҳимов, ЎзА