Аёллар дафтари доирасидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди

128

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси, бандлигини таъминлаш ва турмуш шароитини яхшилаш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тўрткўл тумани ҳокимлигида “Аёллар дафтари”га масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги амалий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича раиси У.Жалменов иштирок этди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Йиғилишда жорий йилнинг 6-босқичи доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдамларни ўз вақтида ва самарали етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди. Бу жараёнда ҳар бир аёлнинг эҳтиёжига қараб индивидуал ёндашиш ва манзилли ёрдамни ташкил этишнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

У.Жалменов масъул раҳбарларга ушбу йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича зарур тушунтиришлар бериб, ҳар бир чора-тадбирни аниқ режа асосида амалга ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Йиғилиш якунлари, албатта, келгусида амалга ошириладиган ишлар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш — ижтимоий барқарорлик ва оила фаровонлигига хизмат қиладиган муҳим қадамлардан биридир.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги