«Ёшлар боғи»да иқтидорли ёшлар жамланган байрам ўтказилди

«Ватан учун, миллат учун, халқ учун»
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳри «Дўстлик» канали бўйида «Ёшлар боғи» майдонида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида катта маданий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қўмита раиси М.Атамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири Б.Калимбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева иштирок этди.
Унда «Турон мактаб театри» ва «Иқтидор мактаб ансамбли» танловларининг туман (шаҳар), ҳудудий ва Республика босқичларида ғолиб бўлган мактаб жамоалари ўзларининг энг сара бадиий чиқишлари билан иштирок этди.

Истеъдодли ўқувчиларнинг қўшиқлари, саҳна кўринишлари ва театрлаштирилган композициялари байрам тадбири иштирокчиларига катта завқ ва кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, байрам тадбирида миллий либослар, буюмлар ва суратлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги