Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

128

«Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли кодпаспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур Низом қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли кодпаспортни ўрнатиш тартибини белгилайди.

QR-кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кундан бошлабобъект фойдаланишга топширилгунга қадар амалда бўлиши зарур.

QR-кодли паспорт намлик ва ташқи таъсирларга чидамли материалдан тайёрланган бўлишиумумий ўлчамлари 2400х1200 мм ни ташкил этиши ҳамда ер сатҳидан камида 1 м баландликда ўрнатилиши лозим.

Қурилиш объекти ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилгач, «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида объектга оид дастлабки маълумотлар жойлаштирилган саҳифа учун QR-код автоматик тарзда шакллантирилади.