Маҳаллаларимиз обод ва файзли масканга айланмоқда

146

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги “2025 йил 22-23 август кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги фармони ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 15 август кунги махсус фармойишига асосан республикамиз маҳаллаларида, кўп қаватли турар жойлар, ҳовлилар атрофида, гузарлар, хиёбонлар, зиёротгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлакларни ободонлаштириш ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича хашар ташкил этилди.

Ўзида энг эзгу мақсадларни жамлаган ҳайрия ҳашарида жами 486 628 нафар аҳоли иштирок этди ва улардан 170 319 нафари ёшлардан иборат.

Икки кун давом этган хайрия ҳашарида 2402 гектар мойдан ободанлаштирилиб, 1885 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди.

Мазкур тадбирларга 379 та техника востилари жалб қилиниб, аҳоли ва ушбу техникалар кўмагида, 960 километрлик ариқ ва латоклар тозаланди. 232 544 та дарахтларга парвариш берилди. 13027 та кўча, 461 та қабристон ва 8 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Шунингдек, 438 та болалар ва спорт майдоншаси тартибга келтирилди ва таъмирланди.

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги хайрия ҳашари доирасида  аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қатор меҳир-мурвват ёрдамлари кўрсатилди. Хусусан, 923 та уй-жойлар таъмирлаб берилиб, 22850 та хонадонларнинг томорқа ерлари чопилиб, тартибга келтирилди.

Шунинг билан бирга, 1812 та эҳтиёжманд оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди. Шундан ногирон ва якка-ёлғиз кексалар 326 тани ташкил қилади.

Қарақалпоғистон ахборот агентлиги