Ўзбекистон делегацияси “Русский поле – 2025” форумида қатнашди
155
Шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида селекция ва уруғчилик соҳасига бағишланган “Русский поле – 2025” халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг турли мамлакатлари қаторида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ўринбосари Шермуҳаммад Аминов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этмоқда.
Форум давомида улар замонавий селекция ютуқлари, уруғлик ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тажриба алмашмоқда.




Уруғчиликни ривожлантириш маркази маълумотига кўра, мазкур форум Ўзбекистон уруғчилик соҳасини ривожлантириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда. Унда ўрганилаётган илғор тажрибалар келгусида сифатли уруғлик етиштириш жараёнларини янада такомиллаштириш ва аграр тармоқ самарадорлигини оширишга замин яратади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА