Аҳоли саломатлигини асраш йўлида замонавий шароитлар яратилмоқда

Хўжайли тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда бўлим бошлиғи М.Утениязов бўлим томонидан олиб борилаётган ишлар яъни, аҳоли саломатлигини сақлаш йўналишидаги ишлар тўғрисида бир қатор маълумотлар бериш билан бирга, грант асосида яқинда хориждан олиб келинган замонавий аппаратуралар билан таъминланганлиги ҳамда «Ташаббусли бюджет» асосида бино ёнида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича журналистларга маълумот берилди.
Тадбирда таъкидланганидек, Хўжайли тумани Санитария-эпидемиология хизмати томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган бир қатор профилактик ишлар натижасида туман аҳолиси орасида ич терлама, паратиф, фалаж (полиомиелит), буқоқ, кўкйўтал, қоқшол каби бошқариладиган инфекциялар ва тиришиш, вабо касаллиги, қутуриш, куйдирги, Қрим-Конго геморрагик иситмаси каби ўта хавфли карантин касалликлари аниқланмаган. Ўткир юқумли ичак касалликлари билан 62 бемор (ҳар 100 минг аҳоли сонига касалланиш интенсив кўрсаткичи 48,2), вирусли гепатит касаллиги-8, инт. кўр-6,2; сил касаллиги-45, инт. кўр-35,0; га тенг бўлди.
Аҳоли орасида қутуриш касаллиги аниқланмади. Ўша даврда туман ҳудудида ҳайвонлар тишлаши натижасида 156 фуқаро тиббий ёрдамга мурожаат этиб, шундан 42 «С» тоифадаги, 114 «D» тоифадаги ҳайвондан жабрланган фуқароларга қутуриш касаллигининг олдини олиш мақсадида антирабик вакцина билан эмлаш ўтказилди.
Туман ҳудудида ўн етти жойда куйдирги касаллиги тупроқ ўчоқлари мавжуд бўлиб, йиллик иш режаси асосида касаллик қўзғатувчиларини аниқлаш мақсадида ўчоқлардан тупроқ намуналари олиниб, лабораторияларга узлуксиз топшириб борилди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида текширилган намуналардан қўзғатувчилар аниқланмади.
Тутқаноқ касаллигининг олдини олиш мақсадида тасдиқланган режа асосида белгиланган жойлардан А-00 га сув намуналари олиниб, бактериология лабораториясида текшириб борилмоқда. Шамоллаш вибрионлари аниқланган ҳолатларда касаллик аҳоли орасида тарқалмаслиги учун тез эпидемияга қарши чоралар ўтказилиши белгиланган.
Бошқариладиган юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида даволаш ишларини ўтказиш учун 14 ЭПМда (РМБ, кўп тармоқли филиаллари, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва КВП) даволаш бўлимлари ташкил этилган.
Бошқариладиган юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳудудида 0-16 ёш орасидаги болаларга 13 турдаги касалликка қарши вакцина билан эмлаш ишлари олиб борилган. Хусусан, вирусли гепатит, қизамиқ, қизамиқ, эпид.паратит, тутқаноқ, кўк йўтал, дифтерия касалликларига қарши, гемофилия, полиомиелит, ротавируслар, пневмококк инфекцияларига қарши, қизлар орасида бачадон бўйни саратони касаллигини олдини олиш мақсадида профилактик эмлаш ишлари ўтказилди.
Рақамлаштириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида муассасада бир қатор ишлар олиб борилиб, ҳар бир соҳа бўйича электрон дастурлар ишга туширилди. Ушбу дастурларнинг ишга туширилиши билан бўлимнинг ишини бирмунча енгиллаштиришга эришилди.
Даволаш пунктларига вакциналарни совуқлик занжирини сақлаган ҳолда етказиш мақсадида зарур бўлган термосумка, контейнер, термоконтейнер, совутгич ва музлатгичлар билан етарлича таъминланди. Бўлимнинг вакцина сақлаш омборхонасидаги совутгич ва музлатгичлардаги ҳароратни назорат қилиш учун масофадан бошқариладиган сенсорли термодатчиклар ўрнатилди. Шунингдек, тумандаги 13 эмлаш пунктларидаги ваксинаторлар профилактик эмлаш ишлари даволаш дастурига юклаш учун планшетлар билан таъминланди. Санитария-гигиена лабораторияси жорий йил давомида ЮНОПС ташкилоти томонидан замонавий типдаги 7 номдаги асбоб-ускуналар билан таъминланиши белгиланган. Жорий йилнинг 6 ойи давомида бактериология лабораторияси микроскоп, термостат, рН -метр, мембрана фильтр ускуналари билан жиҳозланди. Бундан ташқари 3 та компьютер билан таъминланиб, бактериология лабораториясига таҳлил топширган ходимлар ва фуқароларнинг рўйхатга олиш ва натижаларини бериш онлайн тартибда амалга оширилмоқда. Бундан мақсад бактериология лабораториясига таҳлил топширган ходимлар ва фуқароларнинг натижалари СМС орқали қўл телефонига бориш йўлга қўйилди. Юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш ва уларни эрта босқичларида аниқлаш мақсадида лабораториямизда 9667 та таҳлил текширилди. Шунингдек, марказлаштирилган ичимлик сув тармоғидан 957 та, тупроқдан 99 та, озиқ-овқат маҳсулотларидан 44 та, ўткир ичак инфекциясидан жами 2097 та, гемокултурага 60 та, бруцеллёзга 554 та, дифтерияга 3 та, Staphylococcus 241 та, Вирусли гепатитнинг В ва С турига 1102 та, вабога 42 та таҳлиллар текширилди.
Деҳқон бозор ҳудудида белгиланмаган жойларда сифати кафолатланмаган, уй шароитида тайёрланган, кўрсаткичлари бўйича шубҳали деб топилган 753 кг озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан четлаштирилди (забраковка). Деҳқон бозори ва Автовокзал радиолари орқали аҳоли орасида «Овқатдан заҳарланиш ҳодисалари,» «Ботулизм» касалликлари, «Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш» мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди. Озиқ-овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича МФЙларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
. Албатта, бўлим томонидан олиб борилаётган ишларнинг йўналиши халқнинг саломатлигини сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда мамлакатимизда фуқароларнинг саломатлигини сақлашда олиб борилаётган асосий ислоҳотларнинг бажарилиши учун хизмат қилади.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари лабораторияларда яратилган имкониятлар билан танишди. Грант асосида Германия давлатидан олиб келинган ускуналар ва «Ташаббусли бюджет» бўйича олиб борилаётган қурилиш ишларини кўрди. Унда чиқиндиларни ташқи ҳавода ёқмасдан, зарарсизлантирадиган аппарат республикада биринчи марта ушбу тиббиёт муассасасига олиб келингани ва ундан ўринли фойдаланилаётгани эътиборга молик бўлди. Бу аппаратларнинг барчаси инсон ҳаётига хавфсиз, вақтни тежовчи ва аниқ ишлаши билан аҳамиятли.


Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволларга бўлим мутахассислари тегишли жавоблар берди.
Г.Турдишова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги
М.Ҳәбибуллаевнинг олган расми.