Тахиатошда ҳашар қизғин давом этмоқда

129

Бугун эрта тонгдан «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарига Тахиатош туманида старт берилди.

Тадбирда туман ҳокими Комилжон Айтбоев ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси раҳбарлари сўзга чиқиб, энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик айёмини муносиб кутиб олиш, Янги Ўзбекистонда «ҳашар» – дўстлик, аҳиллик, меҳр-оқибат, поклик каби эзгу фазилатларда, манзилларни обод қилиш, кўнгилларни ёруғ қилиш каби эзгу ишларни амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Тумандаги барча муассаса ва ташкилотлар ходимлари, маҳалла еттилиги иштирокида эрталабки тарқатиш тадбири бўлиб ўтди.


«Обод маҳалла – юрт кўрки» шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида туман аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда. Корхона ва ташкилотларда ҳам ободонлаштириш ва бино атрофини кўркам кўринишга келтириш мақсадида ҳар бир ташкилот ходимлари барча ишларда фаол иштирок этмоқда. Барча иштирокчиларнинг мақсади битта, у ҳам бўлса юртимизни обод қилиш ва Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги