Фуқаролар мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда, Амударё тумани прокурори Б.Машарипов томонидан фуқаролар мурожаатлари юзасидан навбатдаги қабул ташкил этилди. Қабул жараёни Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими биносида ўтказилиб, унда тегишли бўлим ва ташкилотлар масъул шахслари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.
Тадбир давомида фуқаролар томонидан турли йўналишлардаги муаммолар, таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Жумладан, маҳаллага болалар майдончаси қуриш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, кўприк барпо этиш, моддий ёрдам олиш, тадбиркорлик учун ер ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш каби масалалар кўтарилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Мурожаатлар ўрганилиб, айримларига жойида ечим топилди. Қолганларини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.


Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай учрашувлар аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, фуқароларни қийнаётган долзарб масалаларга ечим топишда самарали восита ҳисобланади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги