Амударё туманида хам умумхалқ хашари фаол ўтмоқда

Юртимиз бўйлаб 22–23 август кунлари «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия хашари ўтказилмоқда. Ушбу эзгу тадбирда амударёликлар ҳам юксак фаоллик билан иштирок этишмоқда.
Айниқса, туман Санитирия-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари ҳашар ишларида фаол қатнашиб, юрт ободлиги ва муҳит озодалигига муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар билан бир қаторда, Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси жамоаси ҳам хашарда фаол иштирок этмоқда.
Хашар жараёнларида аҳоли билан биргаликда турли ташкилот ва муассасалар, жумладан, таълим соҳаси вакиллари ҳам катта куч билан меҳнат қилмоқдалар. Тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари жамоалари ҳашарга бел боғлаб, атроф-муҳитни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида фаоллик кўрсатишмоқда.

Шунингдек, 48-сонли мактабгача таълим ташкилоти жамоаси мазкур тадбирда алоҳида фаоллик кўрсатиб, маҳалла кўрки ва тозалигини таъминлашда астойдил меҳнат қилмоқда,- деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Умумхалқ хайрия хашари кенг қамровда, юқори кайфиятда ўтказилаётгани, жамоатчиликнинг ундаги иштироки ва жипслиги орқали юртимиздаги маҳаллалар янада обод ва файзли бўлиши шубҳасиз.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги