Ҳашар одамларни бирлаштиришга хизмат қилмоқда
133

«Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки!» шиори остида ўтказилаётган хайрия ҳашари Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Вазирлик ходимлари эрта тонгдан ишга киришиб, вазирлик биноси атрофини ободонлаштириш, ҳудудни чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишларини амалга оширди.

Албатта, бу хайрия ҳашари нафақат атроф-муҳитни тозалашга, балки одамларни бирлаштиришга, меҳр-оқибатни кучайтиришга ва жамиятда ўзаро ёрдам ҳиссини оширишга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги