Сувчилар ҳам ҳашарда фаоллик кўрсатмоқда

Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил этиш яхши анъанага айланиб, жорий йилда ҳам 22-23 август кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш кўзда тутилди.
Бугун эрталабдан Қорақалпоғистондаги сув хўжалиги ташкилотларида ҳам мазкур умумхалқ хайрия ҳашари бошланди,-деп хабар бермоқда Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Вазирлик аппарати ходимлари ҳамда тизим-ташкилотлари жамоалари маъмурий бинолар атрофларини тозалаб, тартибга келтиришди.

Эътиборлиси, ҳашар доирасида туманларда амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгаймоқда. Жумладан, каналларни бетонлаштириш ишларига кўпроқ ишчи кучлари жалб этилиб, суғориш тармоқларини тозалаш ва дарахтларга ишлав бериш ишлари жадал давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги