Мусаффо муҳит – ёрқин келажак

135

 

«Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки!» шиори остида умуммиллий хайрия ҳашари доирасидаги тадбирлар Қонликўл туманида ҳам эрта тонгдан бошланди.

Ҳашар давомида кўчалар ва жамоат жойлари тозаланиб, дарахтларга чиройли кўриниш берилиб, яшил ҳудудлар тартибга келтирилмоқда. Шунингдек, маиший чиқиндилар чиқарилиб, ирригация тизимлари ва пиёдалар йўлаклари тозаланмоқда.

Ушбу тадбирда туманнинг барча идора ва ташкилотлари фаол иштирок этмоқда.

Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад – туман санитария ҳолатини яхшилаш, аҳолига қулай муҳит яратиш ва жамоатчилик масъулиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитга бўлган эътиборини кучайтириш, она табиатни келажак авлодлар учун асраб-авайлаш, экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирларнинг олдини олишдир.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги