ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Жиддада йиғилиш ўтказади
141

Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари жорий йилнинг 25 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги ва бир қанча нашрлар маълум қилмоқда.
Учрашувда Исроил – Фаластин зиддияти, хусусан, Ғазо секторидаги вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини амалга оширишда ИҲТга аъзо давлатларнинг халқаро даражада саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўллари кўриб чиқилади.
Хабарда таъкидланишича, тадбир олдидан юқори мансабдор шахсларнинг навбатдан ташқари тайёргарлик йиғилиши якшанба куни бўлиб ўтади. Унда резолюция ҳужжатларини тайёрлаш, шунингдек, ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кун тартиби ва иш дастури лойиҳасини қабул қилиш кўзда тутилган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА