Постдаги модернизация ишлари жадал давом этмоқда

Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида «Довуд-ота» чегара божхона постини қайта қуриш ва модернизация қилиш белгиланган эди.
Қурилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари О.Махмадалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан пост ҳудудида қурилиш ишларининг бориши бўйича кунлик мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, божхона постида амалга оширилаётган қурилиш-модернизация ишларига қарамасдан ташқи савдо юкларининг узлуксиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида постга туташ ҳудудда барпо этилган божхона терминали биносида юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви ва назорати кеча-кундуз режимида давом эттирилмоқда.
Умумий қиймати 20 млрд. сўмни ташкил этувчи 2-босқич қурилиш ишларини ўрганиш давомида масъул ташкилотлар вакилларига постдаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, уни сифатли бажариш ва ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.



«Довуд-ота» чегара божхона постини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари 2-босқичда жадал давом эттирилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги