Олис овулга газ баллонлари етказилди

Истеъмолчиларни ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш йўналишида Чимбой туманида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Туман марказидан узоқда жойлашган Бахтли, Қамишариқ, Қизил ўзак, Майжап, Пашентаў, Тазғара, Қостерек, Тоза йўл, Кенгес, Тағжап ва Гужимли овул фуқаролар йиғинларида, жами 3329 хонадон суюлтирилган газга мослаштирилган.
Ушбу овул фуқаролар йиғинларидаги суюлтирилган газдан фойдаланувчилар Чимбой туман газ таъминоти бўлими томонидан Чимбой газ тўлдириш шохобчаси орқали суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиб келинмоқда.
Йил бошидан ушбу хўжаликларга жами 369,3 кг. суюлтирилган газ фонди ажратилиб, истеъмолчиларнинг талабига кўра 395,08 кг. суюлтирилган газ баллон етказиб берилган. Истеъмолчиларга газ баллонлари 30-35 кун оралиғида белгиланган график асосида етказиб берилади ва улар тўлиқ ID карталар билан таъминланган.

Тумандаги Бахтли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Аралбай қишлоғига навбатдаги газ баллонлар тарқатилди. Бу қишлоқда жами 42 та хўжалик жойлашган бўлиб, уларга махсус автотранспорт ёрдамида газ баллонлар етказиб берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги