Янги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси иш бошлади

Нукус туманидаги «Оқманғит» посёлкаси фуқаролар йиғини ҳудудида янги «Гулий гуллари ва торт» номли савдо ва хизмат кўрсатиш масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Абатова, кенг жамоатчилик вакиллари ва фаол фуқаролар иштирок этди. Маросимда сўзга чиққанлар томонидан мазкур лойиҳа туманда илк бор гул сотишга ихтисослашган савдо маскани сифатида фаолият бошлаётгани таъкидланди. Шунингдек, бундай ташаббуслар маҳаллий ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллаётгани таъкидланди.




Ёш тадбиркор ва фаол қизлардан бири Гулзар Абдисадикова ушбу лойиҳа орқали ўзининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни бошлади. Унинг савдо нуқтаси фақат гуллар билан чекланмай, аёллар учун замонавий кийим-кечаклар, ширин тортлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар сотилишини ҳам кўзда тутган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги