Халқаро ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий тажрибани юртимизга олиб кириш бўйича қатор ижобий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шундай амалий тадбирларни янада давом эттириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбонов жорий йилнинг февраль ойида Ҳиндистон давлатидаги хизмат сафари давомида «Sharda Hospital» клиникаси директори жаноб Гопта билан соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик бўйича Меморандум имзолаган эди.
Ушбу Меморандумга асосан, Ҳиндистон давлатидаги «Sharda Hospital» клиникасининг қатор тажрибали шифокорлари юртимизга етиб келди.

Айни пайтда хориждан келган тажрибали невропотолог шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиалида, онколог шифокорлар эса Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиалида фуқароларни тиббий кўриклардан ўтказиб, маслаҳатлар бермоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги