Хўжайлида корейс нокининг янги нави етиштирилмоқда

281

Нашвати нок (Осиё ноки, Nashi, Pyrus pyrifolia) Шарқий Осиё мамлакатларидан келиб чиққан бўлиб, Японияда «Nashi noki» номи билан машҳур.

Меваси юмалоқ, олма шаклида, пўсти сариқ-яшил, устида майда оқ нуқталари бор. Таъми мазали ва сувли.

Хўжайли туманидаги Мустақиллик овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Комил Алламбергенов Кореядан бу нокни келтириб, ўз боғига эккан. Ҳозир унинг боғида 15 туп корейс ноклари бор. Комил Алламбергеновнинг айтишича, бу нокнинг афзаллиги шундаки, у бир йилда мевага киради.

– Менга Кореяда ишлаб юрган укаларим ўша ёқдаги нокзорни кўрсатиб, бизларда ҳам экиб кўр, деб тавсия берган эди. Ниҳол юборди. Бу нокнинг ўзига хослиги у бир йилда мева бера бошлайди экан. Ҳар бир меваси 1-2 килограммгача бўлар экан. Бу йил мевани кўп солиб юборди. Бирлаб камайтирдим. Кучат етиштириб кўпайтиряпман. Бу мевали дарахтнинг яна бир хусусияти эгилувчан экан. Узумга ўхшатиб осиб қўйса ҳам бўлади,-дейди Комил Алламбергенов.

Яхшиси бу ҳақида деҳқоннинг ўзидан эшитсак:

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги