Замонавий йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди

Аҳоли турмуш тарзи ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашда инфратузилманинг роли катта. Ҳудудларда бу борада амалга оширилаётган ишлар аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштиришга хизмат қилмоқда. Шу мақсадда Амударё туманида яна бир муҳим қадам қўйилди — Назархон овулида янги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.
Мазкур иншоот «95V021e) «Назархон» ОФЙ га (738 км.дан)» автомобиль йўлининг 0–1 километр оралиғидаги темир йўл устидан ўтказилган бўлиб, транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Эндиликда овул аҳолиси учун ҳам ҳаракатланиш анча хавфсиз ва қулайлашади,- деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Йўл ўтказгич қурилишига замонавий ёндашув билан ёндашилган. Фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими С.Хўжаметов, унинг ўринбосарлари, қурилиш ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда ҳоким мазкур лойиҳа орқали аҳоли учун яна бир қулай шароит яратилганини қайд этди.



Янги иншоот нафақат транспорт оқимини енгиллаштиради, балки аҳолининг умумий ҳаёт сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бундай инфратузилмавий лойиҳалар ҳудуд ривожига хизмат қилиши шубҳасиз.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги