Туркиялик актёрлар билан ҳамкорликда спектакль саҳналаштирилмоқда

294

Истанбул шаҳридаги машҳур «Tiyatro Kayfi» театрининг директори ва режиссёри Камол Башар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрига ташриф буюриб, у театр директори П.Мамутов ва ижодий жамоа томонидан илиқ кутиб олинди, – деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Меҳмон дастлаб театр саҳнаси, ижодий устахоналар ва саҳна орти ҳаёти билан яқиндан танишди. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари И.Хўжаназаров иштирокида актёрлар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, санъатга бўлган ёндашув ва ижодий тажрибалар билан ўртоқлашилди. Суҳбат давомида икки театр ўртасида келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Ушбу учрашув икки халқ маданиятини яқинлаштирувчи, ижодий ҳамкорликнинг янги чўққиларини очувчи муҳим қадамлардан ҳисобланади.


Маълумот учун, мазкур театр жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган «7-Этноспорт» маданият фестивалида иштирок этиб, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри директори П.Мамутов ва Истанбул шаҳридаги «Тиятро Кайфи» театри директори Кемал Башар ўртасида тузилган Меморандумга мувофиқ, август ойида туркиялик ижодкорлар Қорақалпоғистонга ижодий сафар билан келиши, янги спектакль саҳналаштирилиши келишиб олинган эди.

Бугунги кунда қўшма спектаклни саҳналаштириш бўйича тайёргарлик ишлари бошланди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги