Дўстлик алоқаларининг амалдаги ифодаси

172

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида ташкил этилган «Саламат» санаторий-даволаш мажмуасининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

«Тадбирда Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев, Қорасув тумани раҳбарияти ва Тошкент шаҳридаги «Акфа Медлайн» кўп тармоқли клиникаси ходимлари ва бошқалар иштирок этди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида фаолият юритаётган ушбу тиббиёт муассасаси беш қаватдан иборат бўлиб, унда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган жарроҳлик амалиётлари блоки, реабилитация хоналари, конференция зали ва илмий марказ жойлашади. Янги тиббиёт маркази бир вақтнинг ўзида 70 нафар беморни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Марказ тўлиқ ишга тушгач, 100 та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати эса 3,5 миллион АҚШ долларига тенг. Қурилиш ишлари 2026 йил август ойида якунланади.

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатлар барча соҳаларда, жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади», дейилади хабарда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги