«Ғайратли кексалар» спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларнинг ҳаёт тажрибасини ёш авлодга намуна сифатида етказиш, жамиятдаги фаоллигини ошириш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Бундай ташаббуслар орқали уларни жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Беруний туманида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан “Ғайратли кексалар” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбирда маҳаллалардан фаол кекса авлод вакиллари иштирок этди.
Мусобақаларда шахмат, шашка ва миллий кураш бўйича беллашувлар ташкил этилди. Фаол иштирок этган нуронийлар ўртасида дўстона рақобат руҳида ўтган мусобақалар катта қизиқиш уйғотди. Тадбир якунида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Ф.Аннасафаров ғолиб ва фаол иштирокчиларни муносиб тақдирлади, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.


Бу каби тадбирлар кекса авлод вакилларининг ҳаётга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларни жамиятда янада фаол бўлишга ундайди. Шу билан бирга, ёшлар учун ҳам муносиб ўрнак бўлиб хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги