Хато-камчиликлар таҳлил қилиниб, вазифалар белгиланди

221

Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Адилов раҳбарлигида Ички ишлар вазирлигида семинар ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман судлари раислари, тергов судьялари ва терговчилар иштирок этди.

Семинарда асосий эътибор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштиришда йўл қўйилаётган хато-камчиликларни таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилашга қаратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Адилов, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тўғри ва аниқ расмийлаштириш нафақат фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, балки одил судловни амалга оширишда ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Албатта, бундай семинарларнинг ўтказилиши амалиётдаги муаммоларни муҳокама қилиш ва қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.


Семинарда соҳадаги айрим масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги