Элчи билан учрашув бўлиб ўтди
120

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франциянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез билан учрашув ўтказди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида ёзади.
«Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Франциянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Орелия Бушез хонимни бугун ТИВда қабул қилдик.
Сўнгги йилларда Ўзбекстан ва Франциянинг икки томонлама алоқалари мислсиз динамикани намоён этди, мамлакатларимиз тарихий марраларга эришди, давлатларимиз стратегик ҳамкорларга айланди.
Элчи хонимнинг алоқаларимиз сарҳадларини кенгайтиришга қўшган доимий ҳиссасини юксак қадрлаймиз ва янги фаолиятида барча ютуқларни тилаймиз», делинади хабарда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги