«Бир Ватан – бир юрак!» шиори остида халқлар дўстлиги тараннум этилди

323

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ҳам мустақиллик байрамини қарорда кўрсатилганидек «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида кенг миқёсда ўтказиш белгиланган.

Байрам доирасида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Тўрткўл туманидаги «Оқ каптар» дам олиш масканида миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган «Бир Ватан – бир юрак!» шиори остида тадбир ташкил этилди.

Дам олиш масканидаги ёшлар республикамизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг миллий рақсларини ижро этиб, ўзларининг истеъдод ва маҳоратларини намойиш этди.

Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайипбергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати О.Аллабергеновалар иштирок этди.






Шунингдек, тадбирда Тўрткўл тумани «Баркамол авлод» болалар мактаби ходимлари ва Маданият бўлими ижодкорлари ўзларининг ижодий кўргазмалари билан иштирокчилар ва меҳмонларга миллий қўл меҳнати буюмларидан иборат кўргазмаларини тақдим этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги