«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичига старт берилди

188

«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев сўзга чиқиб, мусобақанинг очилиши муносабати билан йиғилганларни самимий табриклади ва спортчиларга омад тилади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил 5-28 август кунлари «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичи доирасида жами 10 та спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар аниқланиши белгиланган.
Ушбу босқичда муваффақиятли иштирок этиб, якунда ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлган иштирокчилар учинчи босқич – Президент олимпиадасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Шундан сўнг кун давомида ўтказилиши белгиланган беллашувлар бошлаб юборилди. Унда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этди.

Қизғин баҳсларга бой тарзда ўтадиган мусобақа якунида ғолиблар диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги