«Президент совғаси» тўпламлари етиб келди

161

Республикамиздаги мактабларга қадам қўяётган ўқувчилар учун «Президент совғаси» тўпламлари етиб келди

Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактабларига 2025-2026-ўқув йилида 36 050 нафар ўқувчининг 1-синфга қабул қилиниши кутилмоқда.

Уларга 12 атамадаги «Президент совғалари» топширилиши белгиланган бўлиб, бу эзгу ташаббус ҳурматли Президентимиз томонидан ёш авлоднинг таълим-тарбиясига, уларнинг интеллектуал ва маънавий ривожига қаратилган юксак эътибори ва доимий ғамхўрлигининг амалий ифодасидир.

Янги ўқув йили бошлангунга қадар ушбу совғалар босқичма-босқич барча мактабларга етказилиб, ўқув йилининг биринчи куни ўқувчиларга топширилади.





«Президент совғаси» тўпламлари таркибидан «Алифбо» дарслиги, ёзув дафтарлари, рангли қоғозлар тўплами, расм дафтари, рангли қаламлар, елим, папка ва бошқа зарур ўқув қуроллари ўрин олган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги