Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича тадбир
135
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда бугунги кунда ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган баъзи гуруҳлар Марказий Осиё мамлакатларига салбий таъсир ўтказаётгани, бунинг бизгача етиб келмаслиги учун доимо ҳушёр бўлиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, диний мутаассиблик, экстремизм, терроризм, миссионерлик, оммавий маданият каби таҳдидлар давлат ва жамият ҳавфсизлиги, фуқаролар тинчлигига жиддий хатар сифатида намоён бўлаётгани хусусида сўз борди.

Тадбир якунида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Савол-жавоблар давомида тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА