Қурувчилар маҳнатига юқори баҳо берилди

Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Беруний туманида тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокими И.Хидиров соҳа вакилларини самимий табриклаб, уларнинг меҳнатига юқори баҳо берди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Маълумки, ҳар бир бино, йўл, кўприк ёки ижтимоий иншоот ортида қурувчи, муҳандис, лойиҳачи ва бошқа соҳа мутахассисларининг фидокорона меҳнати мужассам. Улар томонидан мамлакатимизда ҳар йили юзлаб янги объектлар барпо этилиб, аҳоли учун қулай ва замонавий шароитлар яратилмоқда.
Бугунги кунда юртимизда қурилиш саноати ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани соҳа мутахассисларига бўлган эътироф ва ишончнинг ёрқин намунасидир. Беруний туманида ушбу соҳа эгаларининг касб байрами муносабати билан бир гуруҳ қурувчилар тақдирланди ва келажакдаги ишларида омад ёр бўлсин деб яхши тилаклар билдирилди.

Бу каби тадбирлар орқали нафақат мутахассисларнинг меҳнати эътироф этилади, балки ёш авлод учун ҳам иқтидорли ва масъулиятли мутахассис бўлишга илҳом берилади. Қурилиш соҳаси эгалари мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи энг зарур ва шарафли касб эгалари сифатида эътироф этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги