Мўйноқда БПО маркази иш бошлади

259

 

Давлатимиз раҳбарининг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, айниқса, ёшларни ахборот технологиялари соҳасига жалб этиш борасидаги доимий эътибори ва кўрсатмалари натижасида мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам янгича имкониятлар яратилиб, замонавий ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Бунинг яққол мисоли сифатида Мўйноқ тумани марказида Бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш маркази (BPO – Business Process Outsourcing) ўз ишини бошлади.

Ушбу марказда хорижий давлатлар фуқароларининг мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли идораларга юборилади. Энг муҳими, марказ орқали 10 нафар ёш доимий иш билан таъминланди. Улар, мактаб битирувчиси бўлишига қарамасдан, қулай ва замонавий меҳнат шароитида самарали фаолият олиб бормоқда.

Ёш мутахассислар ўз миннатдорликларини билдириб, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги ва яратилаётган имкониятлардан мамнун эканликларини таъкидлашмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги