Ёшлар билан ишлаш тизими кучайтирилмоқда

243

 

Мўйноқ туманида «Бир нуроний – ўн ёшга масъул» мавзусида танлов ўтказилди. Унда турли ташкилотлардан мутасаддилар, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Нуронийлар жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т.Абдижаббаров, Маънавият ва маърифат маркази Мўйноқ тумани бўлими бошлиғи Г.Тўқсанбоева, ЎзЛиДеПдан депутат А.Тлеуов ва бошқалар сўзга чиқиб, ёшларга ўзларининг тажрибаларидан келиб чиқиб қимматли маслаҳатларини берди.

Танловнинг асосий мақсади – маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини янада кучайтириш, уларнинг тарбиясида нуронийлар тажрибаси ва ҳаётий сабоқларидан кенг фойдаланиш, кекса инсонларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

Ушбу ташаббус Президентнинг ёшларга оид қарорларида белгиланган вазифаларнинг амалий ижроси сифатида ўтказилди. Танлов доирасида нуронийлар ва ёшлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланди, маҳалла ва ташкилотлар ўртасида янги ҳамкорлик йўналишлари шаклланди.

Танлов натижаларига кўра Қизилжар ОФЙдан А.Ешмаганбетов биринчи, Дўстлик МФЙдан Қ.Қаллиқоразов иккинчи, Мадели ОФЙдан Ж.Жапаров учинчи ўринларни эгаллади.

Дарҳақиқат, бундай тадбирлар нуронийларнинг ҳаётий тажрибаларини ёшларга етказиш, уларни маънавий жиҳатдан тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги